Янги: Yozma энди Mac компьютерларида ҳам ишлайди
Yozma
Ўзбек
Юклаб олиш

Ёзманг,
гапиринг.

Нутқни исталган дастурда тоза, тайёр матнга айлантирадиган овозли ёзув.

Бепул юклаб олишWindows 10 ва 11, M1 ва янги Mac. Ҳафтасига 1 000 сўз бепул.

Ҳамма иловада ишлайди

Ёзишдан 3 баравар тез

Одам одатда дақиқасига 40 сўз ёзади, лекин 130 сўз айтади.

Клавиатура40сўз/дақ
Yozma130сўз/дақ
Ишонмайсизми? Ўзингиз синаб кўринг

Қуйидаги матнни ёзинг. Вақт биринчи ҳарфдан бошланади.

Ўзбекистонда эрталаб бозорга борган одам ғўза, ўрик ва янги нон ҳақида гаплашади.

Сизга мослашади

Сиз қандай ишласангиз, шундай ёзади

  • Завтра созвон бор, дедлайнни сурдик.

    Уч тил битта гапда

    Русча сўз русча, инглизча сўз инглизча қолади. Таржима қилинмайди. Лотин ёки кирилл, ўзингиз танлайсиз.

  • + Янги сўз қўшишPaymeSamarqandToshkentTelegram

    Луғатингизни ўрганади

    Исмлар, компаниялар ва атамаларни қўшинг. Кейинги сафар тўғри ёзилади.

  • “манзилим”Тошкент, Чилонзор 5, 12-уй

    Қайта-қайта ёзмайсиз

    Манзил, карта ёки тайёр жавобни сақланг. Бир сўз айтсангиз, тўлиқ матн чиқади.

  • РасмийСалом, эртага тушликка чиқамизми? Соат 12 да бўлса, менга қулай.

    ЭркинСалом, эртага тушликка чиқамизми? Соат 12 да бўлса менга қулай

    Жуда эркинсалом эртага тушликка чиқамизми соат 12 да бўлса менга қулай

    Ҳар жойга ўз услуби

    Дўстга эркин, ишга расмий. Yozma қайси дастурда эканингизга қараб ёзади.

Ичкаридан шундай кўринади

Тарих, луғат, қисқартмалар, услуб ва тезлигингиз таҳлили.

  • Yozma ойнаси: диктантлар тарихи
  • Yozma ойнаси: тезлик ва фойдаланиш таҳлили

Бошлаш осон

Ҳаммаси атиги 3 қадамда

  1. Тугмани босиб туринг

    Caps Lock ёки ўзингиз танлаган тугма. Исталган дастурда.

  2. Оддий гапиринг

    Ўзбекча, русча, инглизча. Ээ, ҳмм ва такрор сўзлар тушиб қолади.

  3. Қўйиб юборинг

    Тайёр матн курсор турган жойда пайдо бўлади.

Овозингиз сизники

  • Дискка ёзилмайди

    Овоз фақат хотирада туради ва матнга айлангач ўчирилади.

  • Тарих компьютерингизда

    Матнлар шифрланган ҳолда сақланади, муддатини ўзингиз танлайсиз.

  • Серверда қолмайди

    Овоз матнга айлантириш учун ўтади ва сақланмайди.

Махфийлик сиёсатини ўқиш

Нарх

Автоматик ечилмайди. Ҳар ой ўзингиз тўлайсиз, хоҳламасангиз тўламайсиз.

Free

0 сўм

1 000 сўз / ҳафта

  • Барча функциялар очиқ
  • Битта диктант 5 дақиқагача
  • Барча тиллар ва ёзувлар
  • Луғат, қисқартма ва услублар
Юклаб олиш

Plus

59 000 сўм / ой

12 000 сўз / ой

  • Free тарифидаги ҳамма нарса
  • Битта диктант 20 дақиқагача
  • Узун гаплар ўзи бўлакланади
  • Сўз тугаса Free лимити ишлаб туради
Юклаб олиш

Тўлов тез орада очилади. Ҳозирча промо код билан.

Pro

129 000 сўм / ой

30 000 сўз / ой

  • Plus тарифидаги ҳамма нарса
  • Битта диктант 60 дақиқагача
  • Бир сўз энг арзон шу ерда
Юклаб олиш

Тўлов тез орада очилади. Ҳозирча промо код билан.

Custom

Нарх келишилади

Сўз сонини бирга танлаймиз

  • Ташкилот ёки кўп ёзадиганлар учун
  • Битта диктант 60 дақиқагача
Боғланиш

Кўп сўраладиган саволлар

Yozma қайси дастурларда ишлайди?

Матн ёзиладиган деярли ҳамма жойда: Telegram, Word, браузер, электрон почта ва бошқаларда. Ҳеч нарсани улаш керак эмас, тугмани босиб гапирсангиз бўлди. Хавфсизлик учун парол майдонларига матн ёзмайди. Windows ва M1 ёки ундан янги Mac компьютерларида ишлайди.

Қайси тилларни тушунади?

Ўзбек, рус ва инглиз тилларини, ҳатто битта гапда аралаш гапирсангиз ҳам. Сўзлар таржима қилинмайди, айтганингиздек қолади. Натижани лотин ёки кирилл ёзувида олишни ўзингиз танлайсиз.

Айтганларим махфий қоладими?

Ҳа. Овозингиз фақат матнга айлантириш учун шифрланган уланиш орқали юборилади, дискка ёзилмайди ва серверимизда сақланмайди. Диктантлар тарихи компьютерингизда шифрланган ҳолда туради. Батафсили махфийлик сиёсатида.

Интернет керакми?

Ҳа, нутқни матнга айлантириш интернет орқали ишлайди. Алоқа узилиб қолса хавотир олманг: овозингиз 5 дақиқагача хотирада туради ва битта тугма билан қайта юборилади.

Бепул сўзлар тугаса нима бўлади?

Ҳар ҳафта 1 000 сўз бепул берилади ва кейинги ҳафта лимит янгиланади. Кўпроқ керак бўлса, Plus ёки Pro тарифига ўтасиз. Картангиздан ҳеч нарса автоматик ечилмайди.

Windows огоҳлантириш кўрсатяпти, бу хавфлими?

Хавотирга ўрин йўқ. Yozma ҳали рақамли имзога эга эмас, шунинг учун Windows уни нотаниш дастур деб огоҳлантиради. «Батафсил», кейин «Барибир ишга тушириш» ни босинг.

Энди сизга клавиатура керак эмас.
Yozma бўлса бас.

Ўрнатиш бир неча дақиқа олади. Кейин тугмани босиб туриб гапирасиз, холос.